Тошкентда 1 июлгача йўл ҳаракати чекланади

Тошкентда 1 июлгача йўл ҳаракати чекланади
Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Оҳангарон шоҳкўчасининг бир қисмида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан 2025 йил 25 июн соат 00:00 дан 1 июлга қадар транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади, деб шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Йўл Темур Малик – Паркент – Маҳтумқули кўчалари айланма ҳаракатидан ТХАЙ – Оҳангарон шоҳкўчалари айланма ҳаракатигача бўлган масофани ўз ичига олади.

Ҳайдовчиларга қуйидаги муқобил йўналишлардан фойдаланиш тавсия этилмоқда:
. Бектемир шоҳкўчаси
. Фарғона йўли кўчаси
. Маҳтумқули кўчаси
. Янги Ўзбекистон кўчаси

Бошқарма вақтинча ноқулайликлар учун узр сўраб, ҳайдовчиларни белгиланган тартибга риоя қилишга чақирди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.