Эгасиз кўчмас мол-мулкни давлат мулкига ўтказиш тартиби тасдиқланади

Эгасиз кўчмас мол-мулкни давлат мулкига ўтказиш тартиби тасдиқланади

\"Эгасиз кўчмас мол-мулкларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида\"ги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Фуқаролик кодексининг 191-моддасига мувофиқ эгаси бўлмаган ёки эгаси номаълум бўлган ашё эгасиз ашё ҳисобланади.

Эгасиз кўчмас ашё ҳисобга олинганидан кейин бир йил муддат ўтгач, давлат мол-мулкини бошқаришга ваколати бўлган орган ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи бу ашёни давлат мулкига ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи мулкига кирган деб ҳисоблаш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат этиши мумкин.

Президентнинг «2025 йил учун хусусийлаштириш дастури тўғрисида»ги фармони билан Давлат активларини бошқариш агентлигига 2025 йил 1 октябрдан бошлаб эгасиз кўчмас мулк объектларини давлат мулки объекти сифатида давлат рўйхатига олиш бўйича судларга даъво аризаларни киритиш ҳуқуқи берилган.

Белгиланишича, эгасиз кўчмас мол-мулкларни (уй-жой фондидан ташқари) аниқлаш, эгасиз кўчмас мулк объектларини давлат мулки объекти сифатида давлат рўйхатига олиш бўйича судларга даъво аризаларни киритиш ҳамда давлат тасарруфига ўтказилган объектларидан самарали фойдаланиш вазифалари – Давлат активлари агентлиги ҳузуридаги Давлат мулки объектларидан самарали фойдаланиш маркази томонидан амалга оширилади.

Қуйидагиларни назарда тутувчи эгасиз кўчмас мол-мулкларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади:

- эгасиз кўчмас мол-мулкларни аниқлаш, уларни ҳисобга олиш ва давлат мулкига ўтказиш тартибини белгилаш;
- Давлат активларини бошқариш агентлиги органларига кўчмас мол-мулкларни эгасиз кўчмас мол-мулк деб эътироф этиши ва давлат мулкига ўтказиш тўғрисидаги талаб билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш.

Рақамли технологиялар вазирлиги Давлат активлари агентлиги билан биргаликда:

- эгасиз бино ва иншоотларни аниқлаш ҳамда ҳисобини юритиш бўйича махсус электрон ахборот тизимини ишлаб чиқади;
- мазкур қарорда назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун ушбу ахборот тизимини бошқа ахборот тизимлари билан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали интеграция қилинишини таъминлайди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.