Мактабларда кузги таътил қачон бошланиши эълон қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йил 4 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон умумий ўрта таълим мактабларида кузги таътил бошланади, деб хабар берди Uz24.uz.
Расмий баёнотга кўра, кузги таътил 4 ноябрдан 9 ноябргача давом этади. Шу кунлар оралиғида барча мактабларда дарс машғулотлари тўхтатилади.
II чоракдаги дарслар эса 10 ноябрдан яна бошланади. Мактаблар бу таътил даврини самарали ва мазмунли ташкил этишга чақирилмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













