Эҳтиёжманд оилаларга иситиш мавсумида 1 миллион сўмдан берилади

Эҳтиёжманд оилаларга иситиш мавсумида 1 миллион сўмдан берилади

Ўзбекистонда иситиш мавсуми бошланиши билан ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга 1 миллион сўмдан моддий ёрдам ажратиш жараёни йўлга қўйилди.

Президент қарорига мувофиқ, бу йил мамлакат бўйлаб 1,1 миллиондан ортиқ оила қўллаб-қувватлов рўйхатига киритилган. Улардан 822 мингтаси ижтимоий реестрда, яна 290 мингдан зиёд оила “Маҳалла еттилиги” томонидан қўшимча аниқланган.

Қўшимча ёрдам оладиган тоифалар қаторига қуйидагилар киради:

  • боқувчисини йўқотган оилалар – 33,8 мингта;
  • ногиронлиги бўлган аъзоси борлар – 76,3 мингта;
  • оғир касал аъзоси яшайдиганлар – 23,7 мингта;
  • ёлғиз кексалар – 7 мингта;
  • газ тармоғига уланмаганлар – 2 мингта;
  • бир хонадонда уч ва ундан ортиқ оила яшайдиганлар – 26,2 мингта;
  • боқувчиси меҳнат миграциясида бўлганлар – 34,7 мингта;
  • вақтинча ишсизлар – 15,1 мингта;
  • фақат пенсия ҳисобига яшовчи оилалар – 69,7 мингта;
  • ёлғиз яшовчи фуқаролар – 2,3 мингта.

Мазкур ташаббус иситиш мавсумида аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини молиявий қийинчиликлардан ҳимоя қилишга қаратилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Charos
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.