Фарғонада яшаш уйи ёниб кетди


Фарғона вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига кўра, жорий йилнинг 6-ноябр куни соат тахминан 21:10 да Фарғона шаҳридаги \"Маърифат\" МФЙ ҳудудида жойлашган яшаш уйида ёнғин содир бўлган. Ёнғин уйнинг ички қисми ва том қисмини қамраб олган.
Ҳодиса жойига 21:13 да Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ходимлари етиб келган ва ёнғинни бартараф этиш ишларига киришган. Ёнғин 21:16 да локализация қилинган ва 8 дақиқа ўтиб, тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ёнғиндан 100 квадрат метр майдон сақлаб қолинган.
Ёнғин сабаби ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













