Тошкентда уч автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди


2017 йил 16 январь куни Тошкент шаҳри Роҳат постида Nexia, Cobalt ва Gentra автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Facebook ижтимоий тармоғидаги “Водители Ташкента” гуруҳида автоҳалокат акс этган суратлар қолдирилди.

Суратларда автомбилларнинг бир-бирига урилиши оқибатида жиддий зарар кўрганини кўриш мумкин. Гуруҳ аъзоларининг фикрига кўра, ЙТҲ ҳайдовчилардан бирининг тезликни ошириши сабабли юз берган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор-йўқлиги номаълум.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













