Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди
Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

23 январь Фарғона водийсининг бир неча шаҳарларида тонги тахминан 6:40да ер силкиниши қайд этилган. Унинг маркази Қирғизистон жанубида бўлган. Бу ҳақда \"Podrobno.uz\"га таяниб \"Кун.уз\" ёзмоқда.

“Тошкент” сейсмостанциясидан хабар беришларича, Ўзбекистонда ер ости силкиниш кучи ўртача 3-4 баллни ташкил қилган: Фарғонада - 4 балл, Наманган ҳамда Андижонда - 3 балл. Зилзила ўчоғида унинг магнитудаси 4,5 баллни ташкил қилган.

Маълумотларга кўра, вайроналар рўйхатга олинмаган, жабрланганлар йўқ.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.