Ўзгидромет 10-12 декабрь учун шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Ўзгидромет 10-12 декабрь учун  шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Ўзгидромет мамлакат аҳолисини 10–12 декабрь кунларида юзага келиши мумкин бўлган ҳаво хавфи ҳақида огоҳлантирди. Маълумотларга кўра, кучли ёғингарчилик ва ҳароратнинг тез ўзгариши туфайли бир қатор тоғли ҳудудларда қор кўчиши эҳтимоли ортади.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларидаги Чотқол тоғ тизмаларида, шунингдек, Наманган вилоятининг Поп туманида хавф даражаси юқори экани маълум қилинди.

Мутасаддилар тоғли ҳудудларда яшовчи аҳолидан, дам олиш масканларига чиқувчилардан ҳамда шу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан максимал эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўрамоқда.

Огоҳлантиришга кўра, ҳозирги об-ҳаво шароитида ҳар қандай беэътибор қадам жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.