Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Ўзгидромет шошилинч огоҳлантириш билан чиқди

Ўзгидромет 13-16 декабрь кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши туфайли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд эканлигини эълон қилди.

Шунингдек, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари) ва Наманган вилоятининг Поп туманида қор кўчиши хавфи эълон қилинган.

Тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли йўлларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.