Тошкентдаги «Манас» ресторани ёниб кетди (фото)

Тошкентнинг Шота Руставели кўчасида «Grand Mir» меҳмонхонаси ёнида жойлашган «Манас» ресторанида кучли ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда манбаларга асосланиб «Дарё» хабар берди.
Тошкентдаги «Манас» ресторани ёниб кетди (фото)

Фойдаланувчилар илова қилган суратларда ресторан деярли бутунлай ёниб кетганини, бинонинг томи қулаб, темир конструкциялар кўриниб қолганини кўриш мумкин. Яна бир суратда ресторан ходимлари ичкаридан жиҳозларни кўчага ташиб чиқармоқда.
Тошкентдаги «Манас» ресторани ёниб кетди (фото)

Тошкентдаги «Манас» ресторани ёниб кетди (фото)

Аланга кучлилигидан, унинг тутунини Тошкентнинг кўплаб ҳудудларидаги фуқаролар пайқади ва ўзлари олган суратлар билан бўлишди.
Тошкентдаги «Манас» ресторани ёниб кетди (фото)

Тошкентдаги «Манас» ресторани ёниб кетди (фото)

Тошкентдаги «Манас» ресторани ёниб кетди (фото)

Тошкентдаги «Манас» ресторани ёниб кетди (фото)

Фойдаланувчилар ёзишича, воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келиб, ёнғинни бартараф этган. Ҳодисада қурбон бўлганлар ва жароҳат олганлар ҳақида маълумот йўқ.
Тошкентдаги «Манас» ресторани ёниб кетди (фото)
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.