Тожикистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилди

Тожикистондаги зилзила Ўзбекистон ҳудудларида ҳам сезилди

9 январь куни соат 02:14 да Тожикистон Республикаси ҳудудида ер қимирлаши қайд этилди. Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази маълумотига кўра, зилзиланинг магнитудаси 5,3 баллни ташкил этган.

Ер қимирлашининг эпицентри Тошкентдан 477 километр жануби-шарқда, Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон ҳудудида жойлашган. Зилзила 139 километр чуқурликда содир бўлган.

Маълум қилинишича, зилзила Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳам сезилган. Жумладан, Фарғона вилоятида 2–3 балл, Андижон ва Наманган вилоятларида эса 2 балл атрофида сезилган. Ҳозирча талaфотлар ҳақида маълумот йўқ.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.