Ўзбекистон стартап экотизими 132 фоизга ўсди

Ўзбекистон стартап экотизими 132 фоизга ўсди

Ўзбекистон стартап ва венчур экотизими жадал ривожланишда давом этмоқда. IT Park Ventures жамғармаси маълумотларига кўра, ўтган йили мамлакатимиз стартап муҳити 132 фоиздан ортиқ ўсишни қайд этди. Бунинг натижасида Ўзбекистон илк бор StartupBlink Global Startup Ecosystem Index рейтингининг кучли 100 талигидан жой олди. Бу ҳақда the-tech.kz хабар беради.

Ўзбекистон стартап экотизими 132 фоизга ўсди

Венчур битимлари ҳажми ҳам сезиларли даражада ошди. Агар 2024 йилда бу кўрсаткич 69,5 миллион долларни ташкил этган бўлса, 2025 йилда сармоялар ҳажми 329 миллион доллардан ошиб кетди. IT Park Ventures жамғармаси 10 миллион доллар капитал билан иш бошлаб, бир йил давомида 500 дан ортиқ лойиҳани саралаб олди.

Ўзбекистон стартап экотизими 132 фоизга ўсди

Бугунги кунда жамғарма портфелида 15 та давлатда фаолият юритаётган 70 га яқин стартап мавжуд. Инвестицияларнинг асосий қисми, яъни 25 фоизи FinTech соҳасига йўналтирилган. Шунингдек, EdTech, HR Tech, SaaS ҳамда сунъий интеллект йўналишлари ҳам инвесторлар эътиборида қолмоқда. Лойиҳалар 500 Global ва Plug and Play каби халқаро ҳамкорлар билан биргаликда молиялаштирилган.

Ўзбекистон стартап экотизими 132 фоизга ўсди

2026 йилда жамғарма ўз фаолиятини янада кенгайтиришни мақсад қилган. Келгуси йилда сунъий интеллект, GameDev ва бошқа технологик йўналишларга устуворлик берилади. Шунингдек, халқаро ҳамкорлар билан биргаликда янги венчур жамғармаларини ташкил этиш ва стартапларнинг глобал бозорга чиқишига кўмаклашиш режалаштирилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.