Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ҳарорати +44-45 даражагача кўтарилади

3-9 июль кунлари Ўзбекистон бўйлаб жазирама кузатилади. Баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, шу кунларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан 4-6 даража юқори бўлади. Кундузи ҳарорат ўртача +38…+43 даражага етади.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳарорат +44…+45 даражагача кўтарилади, гармсель эҳтимоли бор.
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 3-9 июль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида Тожикистон ҳамда Қирғизистондаги музларнинг эришидан ҳосил бўлган сел оқимлари кузатилиши мумкин.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Гидрометеорология марказидан маълум қилинишича, шу кунларда ҳаво ҳарорати кўп йиллик ўртача кўрсаткичлардан 4-6 даража юқори бўлади. Кундузи ҳарорат ўртача +38…+43 даражага етади.
Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳарорат +44…+45 даражагача кўтарилади, гармсель эҳтимоли бор.
Ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан 3-9 июль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғ ҳудудларида Тожикистон ҳамда Қирғизистондаги музларнинг эришидан ҳосил бўлган сел оқимлари кузатилиши мумкин.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













