Жиззахда Шароф Рашидовнинг бюсти очилди

Жиззахда Шароф Рашидовнинг бюсти очилди
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов тумани марказида атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидовнинг бюсти очилди. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Жиззахда Шароф Рашидовнинг бюсти очилди

Атоқли давлат арбоби таваллуд топган, ҳозир унинг номи билан аталадиган туман марказида Шароф Рашидов бюсти очилишига бағишланган маросимда адибнинг яқинлари, маҳалла фаоллари, жамоатчилик вакиллари, фан ва адабиёт намояндалари иштирок этди. Туман марказида барпо этилган майдонга ўрнатилган ёдгорликка ёпилган пардани Шароф Рашидовнинг қизи Сайёра Рашидова ва Жиззах вилояти ҳокими Улуғбек Узоқов очди.
Жиззахда Шароф Рашидовнинг бюсти очилди

Вилоятдаги таълим муассасалари, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб ўтказилаётган таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокидаги маданий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.