Ўзбекистон ва Туркманистон ўзаро ҳамкорлик қилади

Ўзбекистон ва Туркманистон ўзаро ҳамкорлик қилади
Туркманистон парламенти 5-чақириқ Мажлиси 22-кенгашининг навбатдаги йиғилишида депутатлар қатор қонунлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама этиб, қабул қилишди, деб хабар берди «Ўзбекистон 24».

Депутатлар \"Туркманистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида\", \"Туркманистон ва Қозоғистон Республикалари ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида\"ги ҳужжатларни тасдиқладилар.

Парламент томонидан қабул қилинган қонунлар Туркманистон президентига имзолаш учун юборилади ва шундан сўнг кучга киради.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.