Эртага навбатдаги қор ёғиши кутилмоқда!

Эртага навбатдаги қор ёғиши кутилмоқда!
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 3 ва 4 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиб, кейинчалик қорга айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Эртага, 3 октябрь куни Чорвоқ, Чимён ва Қамчиқ довонида ҳаво ўзгарувчан бўлиши, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) ёғиши мумкинлиги айтилган. Ҳаво ҳарорати кечаси 1–6 даража, кундузи 4–11 даража илиқ бўлиши айтилган.

4 октябрь куни эса юқоридаги ҳудудларда ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 2–4 даража, кундузи 5–7 даража илиқ бўлиши хабар қилинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.