Шавкат Мирзиёев Москвага боради

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йил 26 декабрь куни Москвада бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этади. Бу ҳақда «Халқ сўзи online» нашрига таяниб «Кун.уз» хабар берди.
«МДҲ аъзо мамлакатлари раҳбарларининг Янги йил арафасидаги навбатдаги учрашуви ортда қолаётган йил якунларини сарҳисоб қилиш ва бирлашма доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш имконини бериши баробарида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама этиш учун яхши имконият яратади», дейилган хабарда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!«МДҲ аъзо мамлакатлари раҳбарларининг Янги йил арафасидаги навбатдаги учрашуви ортда қолаётган йил якунларини сарҳисоб қилиш ва бирлашма доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш учун мақсад ва вазифаларни белгилаб олиш имконини бериши баробарида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни муҳокама этиш учун яхши имконият яратади», дейилган хабарда.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













