Литва ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда

Литва ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга келмоқда
2018 йилнинг 7 май куни Литва Республикаси ташқи ишлар вазири Линас Антанас Линкявичус бошчилигидаги делегация Тошкентга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизматига таяниб Кун.уз хабар берди.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида, ташқи ишлар, ташқи савдо, қишлоқ хўжалиги вазирликларида ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳамда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларининг давра суҳбатида иштирок этиш ўрин олган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.