Ўзбекистонда зилзила кузатилди

Ўзбекистонда зилзила кузатилди
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 2018 йил 3 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:44 да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 389 км узоқликда жанубий йўналишда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайд этилди (38,71 N, 66,09 E).

Зилзила магнитудаси М=3,6.

Зилзила чуқурлиги Н=30 км.

Зилзила кучи Қарши шаҳрида 3 баллни ташкил этган.

Республиканинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.