Жиноят-процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилади

Жиноят-процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2013-ХII-сонли қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига қуйидаги ўзгартиш ва қўшимча киритилади:

345-модданинг (Жиноят ишининг терговга тегишлилиги):
- иккинчи қисмидаги “230, 231-моддаларида” деган сўзлар “230 ─ 231-моддаларида” деган сўзлар билан алмаштирилади;
- бешинчи қисмидаги “260-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари” деган сўзлардан кейин “2601-моддаси иккинчи ва учинчи қисмлари” деган сўзлар билан тўлдирилади;

381-2-модданинг (Жиноят ишининг терговга тегишлилиги) биринчи қисми 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“1) ички ишлар органларининг ─ Жиноят кодексининг 105-моддаси биринчи қисмида, 109-моддасида, 110-моддаси биринчи қисмида, 111, 112-моддаларида, 113-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 114-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 115-моддасида, 117-моддаси биринчи қисмида, 120-моддасида, 121-моддаси биринчи қисмида, 125 ─ 126-моддаларида, 127-моддаси биринчи қисмида, 128-моддаси биринчи қисмида, 129-моддаси биринчи қисмида, 131-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 132-моддасида, 133-моддаси биринчи қисмида, 136-моддасида, 138-моддаси биринчи қисмида, 138, 140- моддаларида, 168-моддаси биринчи қисмида, 169-моддаси биринчи қисмида, 170-моддасида, 171-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 172-моддасида, 173-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 185 ─ 185-1-моддаларида, 186-2-моддаси биринчи қисмида, 213-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 214-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 216-1, 216-2-моддаларида, 224-моддасида, 225-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 226-моддаси биринчи қисмида, 227-моддасида, 228-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида, 228-1 ─ 229-3-моддаларида, 250-1-моддаси биринчи қисми (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлардан ташқари), 255-2-моддаси биринчи қисмида, 259-моддаси биринчи қисмида, 260-моддаси биринчи қисмида, 260-1-моддаси биринчи қисмида, 261-моддасида, 262-моддаси биринчи қисмида, 263-1-моддаси биринчи қисмида, 266-моддаси биринчи қисмида, 268-моддаси биринчи қисмида, 269-моддаси биринчи қисмида, 270-моддаси биринчи қисмида, 274-моддаси биринчи қисмида, 276-моддаси биринчи қисмида. 277-моддаси биринчи ва иккинчи қисмларида, 278-моддаси биринчи ва учинчи қисмларида, 278-1 ─ 278-6-моддаларида, 278-7-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича;”.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
- ҳукумат қарорларини ушбу қонунга мувофиқлаштиради;
- давлат бошқаруви органлари ушбу қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминлайди;
- ушбу қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминлайди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.