Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун Бишкекдан Душанбега жўнаб кетди, деб хабар берди ЎзА.

Бугун, 14 июнь куни Қирғизистон пойтахтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг ўн тўққизинчи мажлиси якунига етди.

Бишкек саммитида Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.

Ўзбекистон президенти минтақада савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт коммуникациялари, ахборот технологиялари ва хавфсизлик соҳаларидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш каби масалалар бўйича долзарб фикрлар билдирди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.