Ўзбекистон денгизга чиқмоқчи

Ўзбекистон денгизга чиқмоқчи
Ўзбекистон денгизга чиқмоқчиАшхабодда Эрон, Уммон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш бўйича ишчи комиссиянинг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув давомида мутахассислар илгари эришилган келишувларнинг бажарилиши, транспорт йўлаги маршрути вариантлари, ўтказиш пунктларида ҳаракатларни мувофиқлаштириш ва божхона тартиб-қоидаларини соддалаштириш имкониятларини муҳокама қилишди, шунингдек, иштирок этаётган ҳар бир мамлакатнинг қонунчилиги бўйича маълумот алмашишди.

Музокарачилар Ашхобод келишувига аъзо давлатлар логистика марказларининг самарадорлиги ва ролини ошириш зарурлигини таъкидладилар, шунингдек, Туркманистон, Ўзбекистон, Эрон ва Уммоннинг логистика марказлари ўртасида ҳамкорлик шартномаларини тузиш зарурлигига келишиб олдилар.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.