Коронавирус туфайли Ўзбекистондаги барча таълим муассасалари карантинга ёпилади

Коронавирус туфайли Ўзбекистондаги барча таълим муассасалари карантинга ёпилади
Коронавирус сабаб Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабалари, мактаб ўқувчилари ва мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларига 16 мартдан таътил берилади.

16 мартдан бошлаб Ўзбекистондаги барча боғчалар, мактаблар ва олий таълим муассасалари коронавирус тарқалишига қарши профилактика мақсадида карантинга ёпилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов коронавирус мавзусига бағишланган брифинг чоғида маълум қилди.

Kun.uz ёзишича, таълим муассасаларидаги карантин уч ҳафтагача давом этиши кўзда тутилган, вазиятга қараб муддат узайиши ҳам мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди. У 11 март куни Франциядан қайтган, у билан бир рейсда бўлган йўловчилар ва экипаж аъзолари тиббий назоратга олинган, беморнинг оила аъзолари ва у билан алоқада бўлган бошқа кишилар изоляция қилинган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.