ФВВ бугун Ўзбекистонда содир бўлган зилзила ҳақида маълумот берди

ФВВ бугун Ўзбекистонда содир бўлган зилзила ҳақида маълумот берди
Ўзбекистонда зилзила содир бўлди, дея хабар қилди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.

Келтирилишича, бугун, 17 апрель куни Тошкент вақти билан 09:34 (17.04.2020 да 04:34 Гринвич бўйича) Ўзбекистонда зилзила содир бўлди. Координаталар 41,02 градус шимолий кенглик, 71,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик ҳ=10 км. Тошкентгача масофа 214 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Наманган : 7 км, 4 балл.
Aндижон : 57 км, 2 балл.
Фарғона : 71 км, 2 балл.

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.