Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди

Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар қилишича, 6 июнь куни Тошкент вақти билан соат 03:04 да Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасида ер силкиниши содир бўлди.

Ер силкиниши координаталари: 41,25 градус шимолий кенглик; 72,02 градус шарқий узунлик. Зилзиланинг магнитудаси 3 баллни, чуқурлиги 10 километрни, эпицентрдан Тошкентгача бўлган масофа шарқий йўналиш бўйича 234 километрни ташкил қилган.

Ўзбекистон ҳудудида зилзиланинг кучи Наманган (40 километр) ва Андижонда (59 километр) 2 баллга етган.

Манба: Daryo
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.