Дам олиш кунлари ҳарорат 17-20 даража совуққача пасайиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари ҳарорат 17-20 даража совуққача пасайиши кутилмоқда
Гидрометеорология хизмати дам олиш кунларида кутиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Бугун куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда об-ҳаво шароитини Волга бўйи устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгилайди. Бу дегани, бугун ёғингарчилик эҳтимоли фақат Фарғона водийси вилоятларида сақланиб туради. Жанубий ва марказий ҳудудлар устида қатламли тўп-тўп булутлардан ҳосил бўлган қаторлар чўзилиб кетиши давом этади, ҳарорат фони эса иқлимий меъёрлардан 6-8 даражага паст бўлади.

Республика шимолида анча совуқ бўлади, куннинг ўртасида ҳаво ҳарорати 5-8 даража совуқни, Орол бўйида 12-15 даража совуқни ташкил этади.

Дам олиш кунлари антициклон периферияси кучаяди, булутлар камаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати 4-7 даража совуққача, шимолнинг энг чеккасида баъзи жойларда 17-20 даража совуққача бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 4-7 даража илиққача кўтарилади, лекин ўртача кеча кундузлик ҳарорат одатдагидан бироз паст бўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.