Бугундан республика бўйлаб ҳарорат тушиб кетади

Бугундан республика бўйлаб ҳарорат тушиб кетади
27 сентябрда кундуз куни республика ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво тарқалади.

Ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат фони нисбатан пасаяди ва кундуз куни 23-28° ни, шимолда 18-23° ни ташкил этади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 23-25° гача пасаяди.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент вилоятида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 19-24° бўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.