17:46 / 28.07.2017
6 636

Beeline развернул сеть 4G в Навои

Beeline 4G тармоғини ҳудудларда кенг қамровда жорий этишни бошлади, эндиликда мазкур тармоқдан Навоий шаҳрининг юз минглаб аҳолиси фойдаланиши мумкин.

“LTE кенгайиши – Ўзбекистондаги Beeline‘нинг муҳим лойиҳаларидан биридир, ва телекоммуникация технологияларининг ривожланишидаги янги йўналишдир. Мижозларимиз мобил интернет хизматларидан қулай фойдаланишлари биз учун муҳим, шунинг учун 4G тармоғини Ўзбекистон шаҳарларида кенгайтиришга катта аҳамият қаратамиз. Яқин вақт ичида биз 4G тармоғини республиканинг барча йирик шаҳарларида ишга туширамиз”, - воқеани шарҳлайди Unitel‘нинг тижорат директори Максим Ефремов.

4G хизматларининг нархи 2G/3G хизматлари каби. 4G тезлигидаги мобил интернетдан LTE стандартида ишловчи смартфон ва планшетларлар эгалари, шунингдек 4G Mi-Fi роутерлар орқали фойдаланишлари мумкин. SIM-картани махсус USIMга Beeline‘нинг барча савдо ва хизмат кўрсатиш офисларида алмаштириш мумкин.

Тармоқ LTE 850 (банд 18 ва банд 5) частоталарида ишлайди ва хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлайди. 4G тармоғида ишлайдиган мосламалар рўйҳати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин: https://static.beeline.uz/upload/images/4g/Devices_LTE_850.pdf
Beeline развернул сеть 4G в Навои

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
?
Новости » Технологии