Рио-де-Жанейродаги фожиа: машҳур қўшиқчи ҳалок бўлди

Zamin.uz

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида содир бўлган ҳаво фожиаси жаҳон мусиқа мухлисларини чуқур қайғуга солди. Ҳавода икки вертолётнинг тўқнашиб кетиши натижасида олти нафар инсон ҳаётдан кўз юмди.

Қурбонлар орасида америкалик машҳур қўшиқчи ва қўшиқлар муаллифи Оливер Три ҳам бор. Бу ҳақда “Sky News” нашри хабар берди. Маълум қилинишича, Оливер Три жаҳон гастроль сафари доирасида Бразилияда бўлган.

Фожиа Рио-де-Жанейро шаҳрининг Рекрейу-дус-Бандейрантес тумани ҳудудида юз берган. Вертолётларнинг бирида беш нафар йўловчи, иккинчисида эса учувчи бўлган.

Тўқнашув оқибатида ҳаво кемаларида бўлган барча инсонлар ҳалок бўлган. Қурбонлар орасида бразилиялик мусиқа продюсери, аргентиналик видеорежиссёр ҳамда YouTube блогери Гаспар Прим ҳам борлиги маълум қилинди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish