Рио-де-Жанейродаги фожиа: машҳур қўшиқчи ҳалок бўлди

Рио-де-Жанейродаги фожиа: машҳур қўшиқчи ҳалок бўлди

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида содир бўлган ҳаво фожиаси жаҳон мусиқа мухлисларини чуқур қайғуга солди. Ҳавода икки вертолётнинг тўқнашиб кетиши натижасида олти нафар инсон ҳаётдан кўз юмди. Қурбонлар орасида америкалик машҳур қўшиқчи ва қўшиқлар муаллифи Оливер Три ҳам бор. Бу ҳақда “Sky News” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, Оливер Три жаҳон гастроль сафари доирасида Бразилияда бўлган. Фожиа Рио-де-Жанейро шаҳрининг Рекрейу-дус-Бандейрантес тумани ҳудудида юз берган. Вертолётларнинг бирида беш нафар йўловчи, иккинчисида эса учувчи бўлган. Тўқнашув оқибатида ҳаво кемаларида бўлган барча инсонлар ҳалок бўлган.

Қурбонлар орасида бразилиялик мусиқа продюсери, аргентиналик видеорежиссёр ҳамда YouTube блогери Гаспар Прим ҳам борлиги маълум қилинди.

Тўқнашувдан кейин вертолётлар электромобиллар автосалонининг автотураргоҳига қулаган. Бу эса янада оғир оқибатларга сабаб бўлиб, қарийб 20 та автомобил ёниб кетган.

Маҳаллий мутасаддилар ҳодиса сабабларини ўрганиш юзасидан расмий тергов ишларини бошлаган. Шунингдек, кучли ёнғин туфайли қурбонларнинг жасадларини аниқлаш жараёни анча мураккаблашгани билдирилди.

32 ёшли Оливер Три Life Goes On, Miss You ва Alien Boy каби оммабоп қўшиқлари орқали кенг танилган эди. Унинг ижодини Spotify платформасида ҳар ой 11 миллиондан ортиқ тингловчи кузатиб боради.

Мазкур фожиа нафақат мусиқа саноати вакиллари, балки дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларни ҳам қайғуга ботирди. Ҳозирча ҳодисанинг аниқ сабаблари юзасидан расмий хулоса эълон қилингани йўқ.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар