Хитойда робот илонлар электр тармоқларини назорат қилишга киришди

Zamin.uz

Хитойда электр узатиш линияларини назорат қилиш учун робот илонлардан фойдаланиш амалиёти йўлга қўйилди.

Улар симлар бўйлаб ҳаракатланиб, авария ҳолатларига сабаб бўлиши мумкин бўлган носозликлар ва ортиқча қизиб кетиш ҳолатларини аниқлайди. Бу ҳақда Interesting Engineering нашри хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, роботлар Юннан провинциясининг маъмурий маркази бўлган Кунмин шаҳрида қўлланилмоқда.

Улар симларга ўралиб ҳаракатланар экан, камералар ва махсус датчиклар ёрдамида узилган симлар, эскирган қисмлар ҳамда ҳароратдаги ғайритабиий ўзгаришларни аниқлайди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish