Zamin.uz
Англиянинг Манчестер Юнайтед клуби собиқ бош мураббийи Рубен Аморимнинг Италия А Сериясига қайтиши кутилаётгани ортидан катта миқдордаги молиявий маблағни тежаб қолиш имкониятига эга бўлмоқда.
Январ ойида истеъфога чиқарилган португалиялик мутахассис ҳозирда Милан жамоасини бошқариш учун асосий номзод бўлиб турибди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Телеграпҳ нашри хабарига кўра, Манчестер Юнайтед раҳбарияти Аморим ва унинг мураббийлар штабини истеъфога чиқаргани учун тўланиши керак бўлган компенсация миқдорини сезиларли даражада камайтиради.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, клуб мураббийлар корпусига жами 16,7 миллион фунт-стерлинг тўлаши керак эди. Бироқ Аморимнинг янги ишга жойлашиши ушбу юкнинг катта қисмини клуб зиммасидан соқит қилади.
To‘liq maqolani o‘qing