Zamin.uz
Ўзбекистонда ушбу ҳафта давомида беқарор об-ҳаво кузатилиши, ҳарорат пасайиши ва айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда.
“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 15 июнь куни кундуз пайти Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий вилоятида, куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳамда кечга яқин Фарғона водийси ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Республиканинг қолган ҳудудларида эса ёғингарчилик кутилмайди. 16—17 июнь кунларида Ўзбекистон бўйича ноустувор об-ҳаво сақланиб қолади.
Кўпчилик вилоятларда айрим жойларда момақалдироқ билан бирга қисқа муддатли ёмғир ёғади.
To‘liq maqolani o‘qing