Zamin.uz
Самарқанд вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда.
Воқеа вақтида Damas ҳайдовчиси бир нечта транспорт воситасини ортда қолдириш мақсадида хавфли манёврни амалга оширгани оқибатида ҳалокат юз берган.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 9 июнь куни соат 18:10 атрофида Пахтачи туманидаги “Мирза Олим” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 138-километрида содир бўлган.
Тарқалган видеоларда Damas ҳайдовчиси ўзидан олдин ҳаракатланаётган автомобилларни қувиб ўтиш учун асфалт қопламаси мавжуд бўлмаган йўл четидан ҳаракатлангани акс этган.
To‘liq maqolani o‘qing