Самарқандда Damas иштирокидаги ЙТҲ муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

1 дақиқа ўқиш106
Самарқандда Damas иштирокидаги ЙТҲ муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Самарқанд вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Воқеа вақтида Damas ҳайдовчиси бир нечта транспорт воситасини ортда қолдириш мақсадида хавфли манёврни амалга оширгани оқибатида ҳалокат юз берган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 9 июнь куни соат 18:10 атрофида Пахтачи туманидаги “Мирза Олим” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 автомобиль йўлининг 138-километрида содир бўлган.

Тарқалган видеоларда Damas ҳайдовчиси ўзидан олдин ҳаракатланаётган автомобилларни қувиб ўтиш учун асфалт қопламаси мавжуд бўлмаган йўл четидан ҳаракатлангани акс этган. Бироқ юқори тезлик ва ноқулай йўл шароити туфайли ҳайдовчи транспорт воситаси устидан назоратни йўқотган.

Натижада Damas шу йўналишда ҳаракатланаётган юк автомобилининг орқа қисмига келиб урилган.

Ҳодиса оқибатида 35 ёшли ҳайдовчи турли тан жароҳатлари олиб, тиббиёт муассасасига олиб кетилган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи тумани ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?