Бавария PSV юлдузи Исмаел Саибари трансфери бўйича келишувга эришди

Zamin.uz

Германиянинг Бавария клуби ёзги трансфер ойнасидаги навбатдаги йирик харидни амалга оширишга жуда яқин турибди.

Мюнхенликлар PSV Эйндховен жамоасининг марокашлик ярим ҳимоячиси Исмаел Саибари трансфери бўйича келишувга эришган. Ушбу келишув қиймати 55 миллион еврони ташкил этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Goal.com нашри хабарига кўра, 25 ёшли футболчи аллақачон Германия гиганти билан шахсий шартнома шартларини келишиб олган. Ушбу трансфер PSV клуби тарихидаги рекорд сотувга айланади.

Шу вақтга қадар Нидерландия клуби ҳеч бир футболчисини бундай катта суммага пулламаган эди. Саибари Мюнхен жамоаси билан 2031-йилнинг ёзига қадар мўлжалланган узоқ муддатли шартнома имзолаши кутилмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish