Zamin.uz
Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар учун янги рағбатлантириш механизми жорий қилинди.
Энди улар маънавий-маърифий адабиётларни мутолаа қилиб, махсус тест синовларидан муваффақиятли ўтиш орқали жазо муддатини қисқартириш имкониятига эга бўлади.
Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 12 июнь куни қабул қилинган қарори билан тасдиқланди.
Ҳужжатга мувофиқ, маҳкумларда соғлом дунёқараш ва тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга хизмат қиладиган китоблар рўйхати ҳар йили янгиланиб боради.
To‘liq maqolani o‘qing