Бир китоб тугатиш — уч кун кам жазо: янги тартиб жорий этилди

Бир китоб тугатиш — уч кун кам жазо: янги тартиб жорий этилди

Ўзбекистонда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган маҳкумлар учун янги рағбатлантириш механизми жорий қилинди. Энди улар маънавий-маърифий адабиётларни мутолаа қилиб, махсус тест синовларидан муваффақиятли ўтиш орқали жазо муддатини қисқартириш имкониятига эга бўлади.

Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 12 июнь куни қабул қилинган қарори билан тасдиқланди. Ҳужжатга мувофиқ, маҳкумларда соғлом дунёқараш ва тўғри маънавий-ахлоқий қадриятларни шакллантиришга хизмат қиладиган китоблар рўйхати ҳар йили янгиланиб боради.

Адабиётлар рўйхати Respublika Ma'naviyat va ma'rifat markazi, Alisher Navoiy nomidagi O‘zbekiston Milliy kutubxonasi ҳамда O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi ҳамкорлигида шакллантирилади.

Янги тизимга кўра, маҳкум ўқиган ҳар бир китоб бўйича тест топширади. Имтиҳонлар махсус дастур орқали инсон омили аралашувисиз ўтказилади. Ҳар бир китоб учун 25 та тест саволи берилади ва ҳар бир саволга жавоб бериш учун икки дақиқадан вақт ажратилади.

Баҳолаш 100 баллик тизим асосида амалга оширилади. Тестдан муваффақиятли ўтиш учун камида 70 балл тўплаш талаб этилади. Шу ҳолатда маҳкумнинг жазо муддати ҳар бир китоб учун 3 кунга қисқартирилади.

Бироқ мазкур имтиёзнинг ҳам чегараси мавжуд. Маҳкум бир йил давомида кўпи билан 30 кунлик муддат қисқартириш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин. Шунингдек, тест синовларини бир йилда икки марта топшириш имконияти яратилади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Kamola Shuhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар