Zamin.uz
Норвегия валиаҳд маликасининг ўғли икки марта зўрлаш жиноятида айбдор деб топилди. Осло суди 15 июнь куни уни тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар берди.
29 ёшли Мариус Борг Ҳойби ўз айбини тан олмаган. У суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
У валиаҳд малика Метте-Маритнинг валиаҳд шаҳзода Ҳаакон билан никоҳидан олдинги муносабатларидан дунёга келган ўғли ҳисобланади. Ҳойбига жами 40 та айблов қўйилган эди.
Ушбу жиноятлар бўйича энг юқори жазо 16 йиллик қамоқни назарда тутади. Зўрлаш билан боғлиқ айбловлар 2018 ва 2024 йиллар оралиғида тўрт нафар аёлга нисбатан содир этилган.
To‘liq maqolani o‘qing