Норвегияда қироллик оиласи аъзоси зўрлашда айбланиб 40 та айблов билан қамалди

Норвегияда қироллик оиласи аъзоси зўрлашда айбланиб 40 та айблов билан қамалди

Норвегия валиаҳд маликасининг ўғли икки марта зўрлаш жиноятида айбдор деб топилди. Осло суди 15 июнь куни уни тўрт йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle нашри хабар берди.

29 ёшли Мариус Борг Ҳойби ўз айбини тан олмаган. У суд қарори устидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга. У валиаҳд малика Метте-Маритнинг валиаҳд шаҳзода Ҳаакон билан никоҳидан олдинги муносабатларидан дунёга келган ўғли ҳисобланади.

Sariq sochli, kapalak-boʻyinbogʻ taqqan yigit tadbirda oʻtiribdi.

Ҳойбига жами 40 та айблов қўйилган эди. Ушбу жиноятлар бўйича энг юқори жазо 16 йиллик қамоқни назарда тутади. Зўрлаш билан боғлиқ айбловлар 2018 ва 2024 йиллар оралиғида тўрт нафар аёлга нисбатан содир этилган. Жабрланувчилар ўша пайтда ухлаб ётган ёки ўзини ҳимоя қила олмайдиган ҳолатда бўлгани таъкидланмоқда.

Прокурор унга етти йилу етти ой қамоқ жазоси тайинлашни сўраган эди. Ҳимоя томони эса Ҳойбини зўрлаш айбловларидан оқлашни талаб қилди ва у тан олган қилмишлари учун энг кўпи билан 18 ой жазо олиши кераклигини билдирди.

Прокуратура Ҳойбини “ўзи хоҳлаганини қилишга ҳақлиман, деб ўйлайдиган шахс” сифатида таърифлади. 29 ёшли шахзоданинг ўзи эса “ухлаб ётган аёллар билан жинсий алоқа қилиш одати йўқлигини” айтди. Шу билан бирга у оммавий ахборот воситаларини ўзини “ҳайвон” сифатида кўрсатишда айблади.

Sariq sochli yigit tantanali marosimda kostyum-shim va kapalak-galstukda turibdi.

Суд уни собиқ севгилисига нисбатан уй шароитидаги зўравонлик, таҳдид қилиш ва йўл ҳаракати қоидаларини бузишда ҳам айбдор деб топди. Бироқ қолган икки зўрлаш айблови бўйича у оқланди.

Етти ҳафта давом этган суд жараёни Норвегияда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Тингловларда Ҳойбининг гиёҳванд моддаларга қарамлиги ҳақида ҳам сўз юритилди. Далил сифатида жинсий алоқа тасвирланган видеолавҳалар ва 800 дан ортиқ смс-хабарлар тақдим этилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар