Қамчиқда юк машинаси ағдарилди, юклар сочилиб кетди

Zamin.uz

Қамчиқ довонида навбатдаги йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида транспорт воситаси йўл четида ағдарилиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ҳодиса 14 июнь куни соат 04:20 атрофида рўй берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, юк машинаси ҳаракатланаётган вақтда ҳайдовчи уни бошқаришда қийналган ва натижада автомобиль ён томонига ағдарилган. Ҳодиса оқибатида инсонлар жабр кўрмаган.

Қурбонлар ва тан жароҳати олганлар йўқ. Бироқ транспорт воситасига юкланган маҳсулотлар йўл қатнов қисмига сочилиб кетган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish