Zamin.uz
Ҳиндистонда Даулат Гири Жи Маҳараж исмли эркак ғайриоддий руҳий амалиёт билан эътиборни тортмоқда.
У Шива маъбудига бағишланган “kxada tapasya” анъанасига амал қилиб, беш йилдан буён бир лаҳза ҳам ўтирмасдан тик турган ҳолда ҳаёт кечирмоқда. Бу ҳақда Taaza TV маълум қилди.
Қасамга кўра, у жами 12 йил давомида шу ҳолатда қолиши керак. Ушбу диний амалиёт тарафдорлари бундай сабр-тоқат инсонни руҳий покланишга олиб боради, деб ҳисоблайди.
Маълум қилинишича, Маҳараж нафақат ўтирмайди, балки ухлашни ҳам тик турган ҳолатда амалга оширади. Бунда у йиқилиб кетмаслик учун махсус таянч мосламадан фойдаланади.
To‘liq maqolani o‘qing