5 йилдан бери ўтирмаган эркак: ноодатий қасам ҳайрат уйғотди

Ҳиндистонда Даулат Гири Жи Маҳараж исмли эркак ғайриоддий руҳий амалиёт билан эътиборни тортмоқда. У Шива маъбудига бағишланган “kxada tapasya” анъанасига амал қилиб, беш йилдан буён бир лаҳза ҳам ўтирмасдан тик турган ҳолда ҳаёт кечирмоқда.
Бу ҳақда Taaza TV маълум қилди.
Қасамга кўра, у жами 12 йил давомида шу ҳолатда қолиши керак. Ушбу диний амалиёт тарафдорлари бундай сабр-тоқат инсонни руҳий покланишга олиб боради, деб ҳисоблайди.
Маълум қилинишича, Маҳараж нафақат ўтирмайди, балки ухлашни ҳам тик турган ҳолатда амалга оширади. Бунда у йиқилиб кетмаслик учун махсус таянч мосламадан фойдаланади.
Бироқ узоқ муддат тик туриш унинг соғлиғига жиддий таъсир кўрсатган. Эркакнинг оёқлари шишиб, ранг ўзгаргани, қон айланиши ёмонлашгани қайд этилган. Шунга қарамай, у ўз қасамидан воз кечмаган.
Ҳозирда унинг аҳволи маҳаллий ибодатхона кўнгиллилари томонидан назорат қилинмоқда. Улар мунтазам парвариш кўрсатиб, эркакка ёрдам бермоқда. Ушбу амалиётни якунлаш учун у яна етти йил тик туриши керак бўлади.





























Изоҳлар 0
…