Стармер 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлашини эълон қилди

Zamin.uz

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер мамлакатда болаларни онлайн муҳитдан ҳимоя қилишга қаратилган янги ташаббусни эълон қилди.

Унга кўра, 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда The Guardian маълум қилди.

Мазкур чекловлар Snapchat, TikTok, YouTube, Instagram, Facebook ва X каби машҳур платформаларни қамраб олади. Янги қоидалар 2027 йил баҳорида кучга кириши мумкин.

Шунингдек, ҳукумат вояга етмаганлар учун онлайн хизматларнинг айрим функцияларини чеклашни ҳам кўзда тутмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish