Стармер 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлашини эълон қилди

Стармер 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқлашини эълон қилди
Қисқача

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер мамлакатда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш ташаббусини еълон қилди. Ушбу чекловлар Snapchat, TikTok, YouTube, Instagram, Facebook ва Х каби машҳур платформаларни қамраб олиб, 2027 йил баҳорида кучга кириши мумкин.

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер мамлакатда болаларни онлайн муҳитдан ҳимоя қилишга қаратилган янги ташаббусни эълон қилди. Унга кўра, 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланиши режалаштирилмоқда.

Бу ҳақда The Guardian маълум қилди.

Мазкур чекловлар Snapchat, TikTok, YouTube, Instagram, Facebook ва X каби машҳур платформаларни қамраб олади. Янги қоидалар 2027 йил баҳорида кучга кириши мумкин.

Шунингдек, ҳукумат вояга етмаганлар учун онлайн хизматларнинг айрим функцияларини чеклашни ҳам кўзда тутмоқда. Жумладан, жонли эфирлар (стриминг), нотанишлар билан мулоқот қилиш имконияти ва айрим ўйин платформаларидаги элементлар назорат остига олинади.

Кир Стармернинг таъкидлашича, ҳукумат бу қарор орқали “технологик компаниялар эмас, балки оилалар томонида туришни” мақсад қилган. Унинг сўзларига кўра, асосий мақсад — болаларга ҳақиқий болаликни қайтариш ва уларни зарарли контент ҳамда хавфли онлайн таъсирлардан асрашдир.

Бу ташаббус жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлиши кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар