Полиция адашиб 9 ёшли қизалоқни отиб қўйди

Zamin.uz

Покистонда полиция ходимлари босқинчиларни таъқиб қилаётган пайтда жиддий хатога йўл қўйиб, бошқа автомобилга қарата ўт очган. Оқибатда 9 ёшли австралиялик қизалоқ ҳалок бўлган, унинг оиласидан икки киши жароҳат олган.

Бу ҳақда The Independent хабар берди. Воқеа Панжоб провинциясининг Чаквал шаҳрида содир бўлган.

Маълум бўлишича, 10 июнь куни кечаси қуролланган мотоциклдаги босқинчилар оилага ҳужум қилган ва улардан тахминан 500 минг покистон рупияси (тахминан 1800 доллар) қийматидаги заргарлик буюмларини тортиб олган.

Шу вақтда полиция бошқа жиноятчиларни қуваётган бўлган. Оила эса воқеадан сўнг ўз автомобилида ҳудудни тарк этаётганида, ходимлар уларни гумонланувчилар деб ўйлаб ўқ узган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish