“Толибон” янги қоида: телефон ишлатганлар ишдан ҳайдалади

Zamin.uz

Афғонистондаги “Толибон” ҳукумати чекловлар доирасида мактабларда смартфонлардан фойдаланишни тақиқлади.

Янги қоидага мувофиқ, ёнида смартфон борлиги аниқланган ўқитувчилар ҳамда таълим соҳаси ходимлари ишдан бўшатилиши мумкин. Бу ҳақда Kabul Now нашри маълум қилди.

Нашр қўлга киритган аудиоёзувда таълим соҳаси масъулларидан бири бу ҳақда гапирган. У 13 июньдан бошлаб ўқитувчилар ва барча таълим тизими ходимлари учун мобил телефонлардан фойдаланиш тақиқланганини билдирган.

Манбаларга кўра, ушбу аудиоёзув Балх вилоятидаги таълим ходимларидан бирига тегишли. Унинг айтишича, “Толибон” вакиллари смартфонга эга бўлган шахслар судга топширилишини маълум қилган.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish