Sundar Pichai Стенфорд битирув маросимида норозилик ва ҳайқириқлар билан кутиб олинди

Zamin.uz

Google бош ижрочи директори Sundar Pichai ўзи таҳсил олган Стенфорд университетининг битирув маросимида нутқ сўзлаш чоғида кутилмаган қаршиликка дуч келди.

Тахминан 200 нафар битирувчи талаба технология олами етакчисининг нутқи вақтида залдан чиқиб кетган бўлса, қолганлар норозилик ҳайқириқлари билан унинг сўзларини бўлиб қўйишди.

Ушбу намойиш Google компаниясининг Исроил мудофаа тизими ва АҚШ иммиграция хизмати (ICE) билан ҳамкорлигига қарши қаратилган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Норозиликнинг асосий сабаби сифатида Google ва Amazon томонидан Исроил ҳарбийларига булутли хизматлар ҳамда сунъий интеллект технологияларини тақдим этувчи 1,2 миллиард долларлик Прожект Нимбус шартномаси кўрсатилмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish