Кабо-Верде дарвозабони Возинянинг обуначилари сони 2 миллионга етди...

Zamin.uz

ЖЧ-2026 мусобақаси нафақат майдондаги шиддатли курашлари, балки унинг атрофидаги ақл бовар қилмас, чинакам сеҳрли воқеалари билан ҳам дунё аҳлини ром этишда давом этмоқда.

Мундиалнинг 1-туридан ўрин олган Испания ва Кабо-Верде терма жамоалари ўртасидаги учрашув голсиз дуранг (0:0) билан якунланиб, мусобақанинг илк йирик сенсациясига айланганидан хабарингиз бор.

Мазкур тарихий беллашувда қитъа чемпионларининг вайронкор ҳужумларига бир ўзи тўсиқ бўла олган Кабо-Верде терма жамоасининг тажрибали посбони Возиня нафақат учрашувнинг, балки ижтимоий тармоқларнинг ҳам ҳақиқий қиролига айланди.

40 ёшли посбондан 7 та сэйв ва Инстаграмдаги портлаш Майдонда кўрсатган тенгсиз маторати эвазига ушбу учрашувнинг «Энг яхши футболчиси» (Man of the Match) деб топилган 40 ёшли дарвозабон Возиня ўйин давомида рақибнинг нақд 7 та аниқ ва хавфли зарбасини қайтариб, ҳақиқий қаҳрамонлик кўрсатди.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish