АҚШда криптовалюта хатарлари бўйича назорат кучайтирилиши кутилмоқда

Zamin.uz

АҚШ Ҳукумат ҳисобдорлиги бошқармаси (ГАО) мамлакат Fedерал депозитларни суғурталаш корпорациясини (FDIC) блокчейн технологиялари билан боғлиқ хатарларни бартараф этишда бошқа федерал идоралар билан мувофиқлаштирилган ҳолда иш тутишга чақирди.

Ушбу ташаббус рақамли активлар бозоридаги беқарорликнинг анъанавий молия тизимига таъсирини камайтиришга қаратилган. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

ГАО томонидан FDIC раиси Травис Ҳиллга йўлланган ва душанба куни эълон қилинган мактубда қайд этилишича, блокчейн технологиялари аллақачон "юқори хавфли соҳалар" рўйхатига киритилган.

Назорат органининг фикрича, тартибга солувчилар блокчейнга асосланган молиявий маҳсулотларни назорат қилишда ва уларнинг АҚШ бозорларига келтириши мумкин бўлган хавфларини баҳолашда қийинчиликларга дуч келмоқда.

To‘liq maqolani o‘qing

Davomini o‘qish